Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкентда метрополитен ходимини қўрқитиб, ундан пул ундириб юрган шахс ушланди
Маълумотларга кўра, метрополитен ходимини қўрқитиб, ундан пул ундириб юрган мазкур фуқаро аввал ҳам ЖКининг 166-модда (талончилик) ва 169-моддалари (ўғирлик) билан судланган.
“Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизматининг хабар беришича, “Режим тартибини таъминлаш” хизмати ходимлари томонидан фуқаро М.А. метронинг“Қўйлиқ” бекати навбатчиси А.А. нинг шахсий ҳаётига таҳдид қилиб, зўравонлик йўли билан уни қўрқитиб ундан 500 минг сўм пулни талаб қилганлиги тўғрисида маълумот олинган.
Натижада, 2025 йил 10 апрель куни ИИВ Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан “Тошкент метрополитени” ДУК “Режим тартибини таъминлаш” хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда фуқаро М.А. метрополитеннинг “Ҳаракат” хизмати бекат навбатчиси А.А. дан “Қўйлиқ” метро бекатида товламачилик йўли билан навбатдаги 500 000 минг сўм пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда, М.А. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда ҳибсга олинган.