Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Самарқандда UNESCO вакиллари иштирокида «Тинчлик дарахти» монументи очилди
«Тинчлик дарахти» монументи муаллифи атоқли ҳайкалтарош Хедва Сер бўлиб, унинг асарлари бутун дунёга машҳур.
Бугун Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида UNESCO Бош директори ўринбосари Стефаниа Гианнини, UNESCOнинг маданий дипломатия бўйича махсус элчиси Ҳедва Сер, Германия Федератив Республикаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт Федерал вазирлигининг парламенти котиби Ниелс Аннен ва Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирокида «Тинчлик дарахти» монументининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Тинчлик дарахти» монументи муаллифи атоқли ҳайкалтарош Хедва Сер бўлиб, унинг асарлари бутун дунёга машҳур.
Таъкидлаш керакки, рамзий маънога эга ушбу монумент илк бор 2008 йилда УНEСCО билан ҳамкорликда Исроилда ўрнатилган. Кейинчалик эса Германия, АҚШ, Озарбайжон, Қозоғистон, Андорра, Греция, Малта ва бошқа давлатларда ҳам ўрнатилди.
Бугунга қадар 17 та давлатда «Тинчлик дарахти» мавжуд эди. Самарқанддагиси эса 18-«Тинчлик дарахти» бўлди. Ушбу монумент бронзадан ясалган бўлиб, оғирлиги 750 килограммга тенг.

«Монументни ўрнатиш жараёнларида бир жиҳат эътиборимни тортди, — деди Хедва Сер хоним. — Одатда, бошқа жойларда «Тинчлик дарахти»ни яратиш учун уч ойгача вақт сарфлаганмиз. Самарқандда эса тўрт ҳафта етарли бўлди».
Маълумот учун, бу санъат асарининг дунёда кенг эътироф этилиши муаллиф ҳайкалларида учта етакчи дин – яҳудийлик, ислом ва насронийлик тимсолларини уйғунлаштиргани билан боғлиқ.