Сўнгги янгиликлар
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган
“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Янги Тошкент метро линияси 2026 йилда қуриб битказилади
Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 100 йил керак
Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Миграция агентлиги хориждаги фуқароларни уруш хавфидан огоҳлантирди
АҚШда Киберқўмондонлик ва Миллий хавфсизлик агентлиги раҳбари лавозимдан олинди
АҚШ Қуролли кучлари Киберқўмондонлиги ва Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) раҳбари сифатида фаолият юритиб келган генерал Тимоти Хо лавозимдан олинди, деб хабар бермоқда The Washington Post.

Бундан ташқари, Хонинг Миллий хавфсизлик агентлигидаги ўринбосари Венди Нобл ҳам лавозимдан олинган.
Агентлик раҳбарининг ишдан бўшатилишини ўта ўнг фаол Лора Лумер АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувда сўраган эди. У Хо ва Миллий хавфсизлик кенгашининг яна бир неча ходимини Трампга содиқ эмасликда айблаган.
Лумернинг чақириқларидан кейин 3 апрель куни Миллий хавфсизлик кенгашининг камида беш нафар ходими ишдан бўшатилган. МХА раҳбарларининг нима сабабдан лавозимдан олинганига расман изоҳ берилмаган.
WПънинг ёзишича, март ойида Хо Трампнинг маслаҳатчиси ва Ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари Илон Маск билан МХАнинг Мериленддаги штаб-квартирасида учрашган. Америкалик амалдорларнинг сўзларига кўра, учрашув «муваффақиятли» ўтган.
Генерал Тимоти Хо Миллий хавфсизлик агентлиги ва АҚШ Киберқўмондонлиги раҳбарлигига 2024 йил февралда тайинланган эди. У 30 йиллик ҳарбий хизмат тажрибасига эга «киберхавфсизлик соҳасидаги профессионал» дея таърифланади. Шунингдек, у 2018 йилги оралиқ сайловларни Россиянинг эҳтимолий аралашувидан ҳимояланиш мақсадида Киберқўмондонлик кучлари ҳаракатига раҳбарлик қилган.
2025 йил февраль охирларида АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Киберқўмондонлик Россияга қарши ҳар қандай режалаштирилган ҳаракатларни тўхтатишни буюргани маълум бўлганди. Пентагон ушбу хабарни рад этган.



