Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан байрам табриги йўллади
Тошкентда гиёҳвандлик моддалари муомаласи билан шуғулланган икки талаба қўлга олинди
Навоийда 300 МВт қуёш фотоэлектр станцияси ва 75 МВт қувватли энергия сақлаш тизими қурилиши бошланди
Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Opta суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун асосий фаворитни тахмин қилди
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Хусусий нотариус пора олгани учун жавобгарликка тортилди
Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идоралари нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан амалга оширилади.
Агар пора хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан олинган бўлса, ЖКнинг 192-9(прим9)-моддаси билан жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
Ушбу моддада нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олганлиги ёки мулкий манфаатдор бўлганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Интернет тармоғига жойланган суд қарорига кўра, Яшнобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Х.Х.Х. ўз хизмат хонасида бўла туриб, хизмат вазифасидан келиб чиқиб содир этиши лозим бўлган муайян нотариал ҳаракатни, яъни қарз шартномасини расмийлаштириб бериш эвазига 300 АҚШ доллари миқдордаги пулларни 2024 йил 2 август куни пора тариқасида олган ва ушбу нотариус ЖКнинг 192-9(прим9)-моддаси 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган.