Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Полшада уруш эҳтимолига «тревога рюкзаклари» сотилмоқда
Хабарга кўра, Полшада уруш ва бошқа фавқулодда вазиятларда омон қолиш учун «тревога рюкзаклари»ни сотиш бошланганлиги маълум бўлди.
Махсус рюкзакда СОС режимига эга фонарча, ҳуштакли ётоқ халтаси, тактик пичоқ, монтировка, қаламли блокнот, плаш, омбур, учтаси бирда УСБ-кабель, универсал сумка, пўлат кружка ва илгакли эластик шнур бор. «Тревога рюкзаги» тахминан 150 злота (салкам 504 минг сўм) туради.
Бироқ ҳукумат хавфсизлик маркази фавқулодда ҳолат рюкзагига қуйидагиларни ҳам киритишни тавсия этади: батарея билан ишлайдиган радио, респираторлар ёки ҳимоя ниқоблари, компас, ГПС қурилмаси, консерва очқич, икки кунлик озиқ-овқат захираси, биринчи ёрдам тўплами, сув фильтрлаш идиши ва арқонлар.
Биринчи марта бундай рюкзак 2024 йил ўрталарида пайдо бўлган, унда омон қолиш учун зарур бўлган кўплаб нарсалар бор эди. Ҳозир компания шунга ўхшаш маҳсулотни тақдим этмоқда, унинг нархи бир неча баравар паст.
Асосан, Биэдронка «тревога рюкзаклари»нинг сотилиши Россия томонидан доимий таҳдид билан боғлиқ. Украинадаги уруш кўплаб полякларни омон қолиш учун ускуналарга кўпроқ эътибор беришга мажбур қилди. Айни пайтда Полша ҳукумати фуқаролар учун махсус ҳарбий қўлланма устида ишламоқда, деб ёзади нашр.