EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Мбаппе, Неймар ва Мессиси бор ПСЖ очко йўқотди, Бензема эса дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирди

Мбаппе, Неймар ва Мессиси бор ПСЖ очко йўқотди, Бензема эса дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирди

Бугун Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионати 3-туридан ўрин олган “Эспаньол”га қарши ўйинини меҳмонда ўтказди. Мадридликлар ушбу ўйинда тезкор гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо илк бўлимнинг сўнги дақиқаларида “Эспаньол” футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Шу тариқа биринчи бўлим жанговар дуранг билан якунланди.

Иккинчи бўлимда икки жамоа ҳам жуда кўплаб хавфли вазиятлар яратди. Лекин “Реал” ҳам, “Эспаньол” ҳам фойдалана олмади. Аммо Карим Бензема сўнги дақиқаларда катта саҳнага чиқиб, жамоасининг ғалаба голиниурди.

“Эспаньол” — “Реал Мадрид” — 1:3

Голлар: Хоселу — Вини, Бензема (дубль)

Таркиблар:

“Эспаньол”: Лекомт, Санчес, Хиль, Кабрера, Калеро, Оливан, Дардер, Экспосито (Дани Гомес, 89), Винисиус Коста (Баре, 68), Хоселу, Пуадо (Меламед, 78).

“Реал Мадрид”: Куртуа, Рюдигер, Милитао, Алаба, Модрич (Камавинга, 58), Кроос (Себальос, 80), Тчуамени, Васкес (Карвахаль, 85), Вальверде (Родриго, 58), Бензема, Винисиус Жуниор.

Четлатиш: Лекомт

Бугун яна бир қизиқарли баҳс Франция чемпионати 4-турига тўғри келди. Парижнинг ПСЖ клуби ўз уйида “Монако”ни қабул қилди. Кутилмаганда ПСЖ биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Шундан кейин парижликлар бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Аммо яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишга келганда ПСЖ футболчилари хатога йўл қўйишди. Фақатгина ўйиннинг 70-дақиқасида Неймар пенальти ишлаб олди. Пенальтини бразилиялик футболчи амалга ошириб, ПСЖни мағлубиятдан қутқариб қолди.

ПСЖ — “Монако” — 1:1

Голлар: Неймар (пен) — Фолланд

Таркиблар:

ПСЖ: Доннарумма, Хакими, Рамос, Маркиньос (Мукиеле, 87), Кимпембе, Мендеш, Верратти, Саншеш (Данилу Перейра, 63), Месси (Сарабия, 87), Неймар, Мбаппе.

“Монако”: Нюбель, Агиляр, Марипан, Дисаси, Бадиашиле, Кайо Энрике, Головин (Эмболо, 64), Камара (Жан Лукас, 74), Фофана, Бен-Йеддер, Фолланд (Аклиуш, 25; Минамино, 64).

Огоҳлантиришлар: Неймар (5), Аклиуш (40), Камара (55), Кимпембе (77), Верратти (86), Бадиашиле (90), Хакими (90), Кайо Энрике (90).


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING