Сўнгги янгиликлар
Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
Туркиядаги энг мафтункор яхта манзиллари
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди
Дунё билан баробар қадам…
“Анталия Гамбит”: Турк Ривиерасида ҳаяжонли ҳикоя
Туркия фуқаролари огоҳлантирилди
Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация Бошлиғи Проф. Др. Фаҳреттин Альтун мамлакатдаги ҳозирги ҳолат юзасидан баёнот бериб чиқди.

"Истанбул Бош прокуратураси томонидан олиб борилган қатор текширувлар доирасида Истанбул шаҳар ҳокимлиги ходимлари ва бошқа гумондорларни ҳибсга олиш қароридан сўнг, баъзи доиралар, айниқса, асосий мухолифат партияси раҳбарлари, сиёсий ва мафкуравий сабаблар билан терговнинг яхлитлигига путур етказишга ҳаракат қилаётганини кўряпмиз.
Бошланган тергов-суриштирув ишларининг мазмун-моҳияти, тафсилотлари билан танишмай туриб, берилган сиёсий-мафкуравий баҳолар орасида Президентимизга нисбатан туҳмат ва бўҳтонлар айтилаётганига ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз.
Турк миллати номидан ўз ваколатларини қўллаётган суд органларимизнинг мустақиллигига путур етказиш, шунингдек, Президентимизга дахл қилиш, бу мафкуравий туҳмат ҳаракатларига қарши Президентимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бундай ҳаракатларга биз бундан кейин ҳам қаршимиз.
Мустақил суд ҳокимияти томонидан қабул қилинган ҳар қандай қарор жамиятнинг барча қатламлари томонидан ҳурмат қилиниши кераклиги ҳақидаги фикримизни яна бир бор такрорлаймиз ва биз Коммуникация Бошқармаси сифатида бу жараёнда дезинформацияга қарши курашимизни давом эттиришимизни эслатиб ўтамиз.
Фуқароларимиздан тасдиқланмаган ва шубҳали контентдан эҳтиёт бўлиш орқали ушбу курашни қўллаб-қувватлашларини ҳамда ҳар доимгидек расмий муассасалар ва ҳокимиятларнинг баёнотларига ишонишларини сўраймиз", дейди Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация Бошлиғи Проф. Др. Фаҳреттин Альтун.



