Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Европа иттифоқи февраль ойида рекорд даражада газ харид қилди
Бу ҳақда газ экспорт қилувчи мамлакатлар форуми ҳисоботига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Маълум бўлишича, ёқилғи етказиб бериш ўтган йилга нисбатан 19%га ўсиб, 11,99 миллион тоннага етган. Бундай тенденция совуқ об-ҳаво шароитида қувурлар таъминотининг қисқариши ва иситиш учун газга бўлган талабнинг ошиши билан изоҳланади. Шунингдек,«Политико» нашрининг ёзишича, Европа Иттифоқи Россиянинг суюлтирилган газ импортини бутунлай тақиқламади, чунки у аввал АҚШ билан ёқилғи етказиб бериш бўйича келишиб олмоқчи.
«Европа Иттифоқи февраль ойида Россияга қарши санкцияларни қабул қилганда, босим кучайиб бораётганига қарамай, амалдорлар Россия суюлтирилган табиий газига тақиқни киритмадилар. Бунга сабаб Доналд Трамп билан давом этаётган музокаралар эди: Европа Иттифоқи Вашингтон билан келишувга эришмагунча Россия келтирилаётган ёқилғига расмий тақиқ қўйишни таклиф этишни хоҳламади,» дея манбанинг сўзларини келтиради «РИА Новости».
2025 йил март ойи бошига келиб, Европадаги ер ости газ омборларидаги ёқилғи захиралари уларнинг умумий сиғимининг деярли 38%игача тушиб кетган. Бу уч йил ичидаги энг паст кўрсаткичдир. Европа газ инфратузилмаси операторлари уюшмаси (ГИЭ) маълумотларига кўра, бу кўрсаткич март ойи бошидаги сўнгги беш йиллик ўртача кўрсаткичдан 11,46% пунктга орқада қолмоқда.
2024 йил 31 мартда якунланган ўтган иситиш мавсумини Европа давлатлари ер ости газ омборларининг рекорд даражадаги тўлдириш кўрсаткичи — 58,44% билан тугатдилар.



