Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Нью-Йорк сайёҳлик марказида бир кишига ўт қўйиб юборилди
Бу ҳақда Fox News нашри хабар берди.
Нью-Йорк полицияси якшанба куни эрталаб шаҳарнинг энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган майдони бўлмиш Таймс-сквер марказида одамни ёқиб юборган гумонланувчини қидирмоқда, дея хабар беради Fox News нашри.
Маълум бўлишича, омон қолган 45 ёшли жабрланувчига эрталаб соат 4 ларда Мидтаун-Манхеттен сайёҳлик марказида ҳужум қилинди. Жабрланувчи оғир куйиш жароҳатлари билан маҳаллий шифохонага етказилган.
Шунингдек, эркак ҳуқуқ-тартибот идораларига номаълум шахс унинг устига суюқ, тез ёнувчи моддани қуйиб юборганини айтган.
Ҳозирда полиция гумонланувчини қидирмоқда, у охирги марта кўк рангли кийимда кўринган. Камера тасвирларини кўриб чиққандан сўнг, полиция ҳужумчи жабрланувчини таниган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда ва қасддан ҳужум қилиш ҳақида ўйламоқда. Бироқ ўт қўйиш сабаблари номаълумлигича қолмоқда.