Сўнгги янгиликлар
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Учтепа туманида жойлашган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?
GoTürkiye янги мини сериални тақдим этади: Istanbul My Love
Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бўстон туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг адвокат стажёри ҳамда 1984 й.т. шахс ўзаро келишган ҳолда, ўзганинг номида бўлган 34 сотих нотурар ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 34 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Бектемир туман прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 184 ва 189-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича 4 нафар фуқарони жавобгарликка тортмаслик ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу пул маблағини адвокатнинг кўрсатмасига асосан, унинг 1987 й.т., муқаддам судланган таниши олган вақтида ушланди.
Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Пешку туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати 2024 йилда жиноят ишлари бўйича мазкур туман суди томонидан судланган фуқарога оид ишни кассация инстанциясида кўрилиши жараёнида унга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш масаласини суд тизимидаги танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг муқаддам судланган ишчиси Шайхонтоҳур туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг Тергов бўлими иш юритувида бўлган, Жиноят Кодексининг 131-моддаси билан пойтахтдаги SPA-салонлардан бирининг бошқарувчисига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали тергов жараёнида тугатишга кўмаклашиш эвазига ўзининг 1993 й.т. таниши орқали 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, адвокатлик бюроси ишчиси ушбу масалани ўзи ишлаётган адвокатлик бюроси адвокати орқали ҳал қилиб беришни режалаштирганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва бюро адвокати ҳам мазкур пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, адвокатлик бюроси ишчиси SPA-салон бошқарувчисидан муқаддам 4500 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.



