Сўнгги янгиликлар
Нурафшонда прокуратура учун автотураргоҳ қурилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаблар кучга киради
Тошкентда йўл ҳаракатини бошқаришга масъул янги марказ ташкил этилади
Дори ва тиббий жиҳозларни сертификатлашда янги талаблар жорий этилади
Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар кўлами кенгайтирилади
Қамчиқ довонида об-ҳаво кескинлашди: ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик сўралмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан байрам табриги йўллади
Тошкентда гиёҳвандлик моддалари муомаласи билан шуғулланган икки талаба қўлга олинди
Нурафшонда прокуратура учун автотураргоҳ қурилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Тошкент вилояти ҳокимлиги Нурафшонда вилоят прокуратурасига қарашли майдонда автотураргоҳ қурилиши бўйича тарқалаётган муҳокамаларга муносабат билдирди. Лойиҳа нафақат автотураргоҳ, балки хизмат кўрсатиш нуқталари, электромобиллар учун зарядлаш станциялари ва яшил майдонларни ҳам ўз ичига олади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти прокуратураси учун автотураргоҳ қурилиши юзасидан тарқалган муҳокамалар бўйича муносабат билдирди.
Унда айтилишича, Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига мувофиқ, Нурафшонда прокуратура учун салкам 1 гектар майдонда инфратузилмани яхшилаш бўйича комплекс лойиҳа молиялаштирилмоқда. Лойиҳа қиймати дастлаб 5,9 млрд сўм бўлиб баҳоланган, аммо курилиш-монтаж ишлари қайта кўриб чиқилиб, умумий харажат 4,5 млрд сўмга мувофиқлаштирилди.
Қарорда автотураргоҳ, хизмат кўрсатиш бинолари, электромобиллар учун зарядлаш нуқталари, яшил майдонлар, пиёдалар йўлаклари, дренаж ва ирригация тизимлари ҳамда қуёш панелларини ўрнатиш назарда тутилган.
"Ажратилган 4,5 млрд сўм пул фақат автотураргоҳ учун эмас, балки бутун инфратузилма мажмуасини яратиш ва модернизация қилиш учун сарфланади. Бу маблағ шаҳардаги инфратузилмани яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади", дейилади ҳокимлик муносабатида.