Сўнгги янгиликлар
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда гўшт нархи МДҲ давлатларига нисбатан қиммат
Ўзбекистон мол гўшти нархи бўйича дунёда 127 та давлат орасида 91-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонда гўшт нархи МДҲ давлатларига нисбатан қиммат
Ўзбекистон мол гўшти нархи бўйича дунёда 127 та давлат орасида 91-ўринни эгаллади.
Numbeo халқаро сервиси маълумотига кўра, жорий йилнинг 7 март ҳолатида Ўзбекистонда бир килограмм мол гўштининг нархи 8,1 АҚШ долларини ташкил этади. Қўшни мамлакатларда ҳам нархлар шунга яқин. Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Тожикистонда мол гўшти 7 АҚШ долларидан сал ошиқроқ туради.
Швейцария, Исландия, Жанубий Корея, Норвегия ва Люксембург мол гўшти энг қиммат мамлакатларнинг топ-5 талигидан ўрин олган. Рўйхатда етакчилик қилаётган Швейцарияда бир килограмм гўшт нархи 44,3 АҚШ долларини ташкил этади. Шунингдек, Исландияда — 38,7, Жанубий Кореяда — 28, Норвегияда — 26,8, Люксембургда эса — 23,9 АҚШ долларини ташкил этган.
Энг арзон гўшт Кения (4,97), Гана (4,78), Нигерия (4,50), Уганда (12) ва Покистонда (4,04) сотилмоқда.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига кўра, 2025 йил февраль ойида жаҳон бозорларида гўшт нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга ошган. Мутахассислар буни айнан мол гўшти нархининг кўтарилиши билан изоҳлаган. Қайд этилишича, бу турдаги гўштга барқарор юқори талаб кузатилган.
Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари бир йил ичида 14,4 фоизга қимматлашди. Ушбу товарнинг истеъмол нархлари индекси жорий йилнинг февраль ойида Статистика агентлиги мутахассислари томонидан қайд этилган. Бироқ гўшт турлари кесимида вазият турлича: суякли мол гўшти 2024 йил февралига нисбатан 18,5 фоизга, қўй гўшти 19,4 фоизга қимматлашган. Парранда гўшти эса 0,8 фоизга арзонлашган.