Сўнгги янгиликлар
Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
Туркиядаги энг мафтункор яхта манзиллари
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди
Дунё билан баробар қадам…
“Анталия Гамбит”: Турк Ривиерасида ҳаяжонли ҳикоя
Туркияда Гермеснинг мармар ҳайкали топилди
Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, Аспендос қадимий шаҳридаги археологик қазишмалар пайтида Гермеснинг мармар ҳайкали топилганини маълум қилди.

“Аспендос қадимий шаҳрида “Келажак учун мерос” лойиҳаси доирасида давом этаётган археологик қазишмаларда Рим императорлик даврига оид Гермес ҳайкали топилди. Афродита ва Эроснинг бошлари, Артемида ва Немесисга тегишли ҳайкалларнинг парчалари ҳам худди шу ҳудуддан топилди”. Эрсой қайтадан дунё юзини кўраётган тарихий топилмаларнинг мамлакатга, маданият ва туризм соҳасига фойдали бўлишини таъкидлаб, лойиҳага ҳисса қўшган Маданий мерос ва музейлар бош бошқармаси ходимларига миннатдорчилик билдирган.
Зевснинг хабарчиси Гермес тасвирланган ҳайкал
Вазирлик томонидан берилган баёнотга кўра, Аспендосда қазиш ишлари 2024 йил бошланган бўлиб, қазиш ишлари жараёнида Театр кўчасининг шарқида жойлашган кириш дарвозасининг жанубий қанотидаги монументал фаввора харобалари орасидан Гермеснинг мармар ҳайкали топилган. Топилмада Олимпнинг бош худоси Зевснинг хабарчиси ва худоларнинг энг “чаққони” Гермеснинг ҳайкали тасвирланган.
Гермес юнон мифологиясида йўллар, савдо, меҳмондўстлик, дипломатия, мусобақалар ва астрономия худоси бўлиш билан бирга ўғрилар ва савдогарлар, сурувлар ва чўпонларнинг ҳимоячиси сифатида ҳам танилган. Ҳайкал ўнг қўлида ҳамён, чап қўлида эса елкасидан пастга осилган ридоси билан таёқ ушлаб турган ҳолда тасвирланган. Унинг чап оёғи ёнида боши Гермес томон қаратилган қўчқор ҳайкалчаси бўлган.
Қазишмалар давомида парча-парча топилган ҳайкалнıнг деярли барча қисми қазиб олинган ва ҳайкал қазилмалар омборида бирлаштирилиб, бутун ҳолатга келтирилади. Пойдеворини ҳисобга олган ҳолда умумий баландлиги 1,65 метрга етадиган асар ўзининг услубий хусусиятларига кўра Рим империяси даврига (милодий II аср охири — III аср боши) тегишли.
Худди шу ҳудудда Афродита ва Эроснинг ҳам бошлари топилган
Гермес ҳайкали топилган ҳудудда севги ва гўзаллик маъбудаси Афродита ва севги худоси Эросга тегишли деб тахмин қилинган бошлар ҳам топилган. Ҳайкаллар ҳудудга хос бадиий услубда ишланганлиги ва даврнинг эстетик тушунчасини акс эттиргани кузатилган. 2024 йилда “Келажак учун мерос” лойиҳаси доирасида олиб борилган қазишмаларда худди шу ҳудудда ов, ёввойи табиат, ҳайвонлар ва табиат маъбудаси Артемида билан адолат, тақдир ва қасос рамзи бўлган Немесисга тегишли эканлиги тахмин қилинган тана аъзолари ҳам топилган.
Аспендос қадимий шаҳрида олиб борилган қазишмалар минтақанинг маданий меросига ойдинлик киритишда давом этмоқда.



