Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Ҳимолайдаги кўчки остида 36 соат қолиб кетган ишчилар тирик ҳолда қутқарилди
CНН хабар беришича, улар Ҳиндистон армияси томонидан қутқариб олинган.

Ҳиндистоннинг Уттаракҳанд штатида Ҳимолай тоғлари этакларидаги кучли қор кўчкиси оқибатида металл контейнерларда қамалиб қолган ишчилар 36 соат давомида тирик қолишга муваффақ бўлди.
Маълум бўлишича, қор кўчкиси 28 — февраль куни, денгиз сатҳидан 10500 фут (3200 метр) баландликда жойлашган Мана қишлоғи яқинида содир бўлди. Қутқарув ишлари давомида 46 нафар ишчи тирик қолгани,8 киши эса ҳалок бўлгани маълум бўлди. Ҳиндистон армияси ҳудудда кенг кўламли қутқарув операциясини олиб борди.
Шунингдек,қурилишда меҳнат қилган ишчилар асосан узоқ ҳудудлардан келган муҳожирлар бўлиб, улар автомобиль йўли қурилишида иштирок этган. Оддий шароитларда чодирларда яшаган ишчилар ноқулай об-ҳаво туфайли металл контейнерларда вақт ўтказишган, бу эса уларнинг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим омил бўлди.



