Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 1

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 92

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 184

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 212

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 190

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 316

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 289

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 264

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

13:39 / 2025-03-05 655 0 Жамият

Маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган ёшлар орасидан раҳбар кадрлар танлаб олинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш давом этмоқда.

world-news

Коррупциянинг олдини олиш – давлат хизматига профессионал ва фидойи кадрларни танлаш ҳамда уларни «ҳалоллик вакцинаси» билан эмлашдан бошланади, – деди Президент.

Кадрларни ўқитиш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйишда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академиясининг етакчи сифатидаги роли сезилмаётгани қайд этилди.

Кадрларни баҳолашда эски намунадаги «объективка»дан воз кечиб, илғор ИТ технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилиши белгиланди.

Лавозимга қўйишда ходимнинг қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлади. Бу борада номзоднинг камчиликлари билан бирга яхши тарафларини ҳам холисона айтиш керак.

Бундан буён маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган ёшлар орасидан раҳбар кадрлар танлаб олиниши кераклиги таъкидланди.

Ишга қабул қилишни очиқ ва шаффоф ўтказиш, давлат хизматчилари реестрини белгилаш, кадрларни коррупцияга мойиллигини ўрганиш бўйича фармон лойиҳасини киритиш топширилди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш