Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистоннинг 3 ҳудудида чиқинди ташлаш билан боғлиқ 3 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ситуацион маркази томонидан Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида онлайн камералар ўрнатилган.
Бу камералар орқали белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланмоқда. Хусусан, 2024 йилда Сирдарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги салбий ҳолатлар онлайн камераларга муҳрланган.
Унга кўра, Сирдарё вилоятида 21 та кузатув камераси ўрнатилган бўлиб, ўтган йилда жами 81 та қоидабузарлик ҳолати қайд этилган, барчасига чора кўрилган.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида ўрнатилган 25 та кузатув камераси орқали ўтган йили жами 2948 та қоидабузарлик аниқланган. Шундан 219 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланилиб, жарима ундирилган. Қолган 2729 та қоидабузарлик ижро жараёнида.
Бундан ташқари, Хоразм вилоятида ўрнатилган 17 та кузатув камераси орқали 2024 йилда жами 108 та қоидабузарлик аниқланган. Шундан 61 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланилиб, жарима ундирилган. Қолган 47 та қоидабузарликка чора белгиланмоқда.
Маълумот учун, республиканинг деярли барча ҳудудларида жами 250 та онлайн камера ўрнатилган бўлиб, бу камералар нафақат чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам аниқлаш ва чора кўриш имконини беради.