Qidirish

04:23 / 2022-12-22 449 0 Дунё

«Роскосмос»нинг собиқ раҳбари ва ДХР раҳбарига суиқасд уюштирилди. Улар яраланган

Рестораннинг ўққа тутилиши натижасида жами 2 киши ҳалок бўлган, яна 5 киши жароҳатланган. 

world-news

“Роскосмос”нинг собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин туғилган кунини нишонлаган ресторан украиналик аскарлар томонидан ўққа тутилди. Бироқ унинг ёрдамчиси бу маълумотларни тасдиқламади. 

Маҳаллий Telegram каналларнинг маълум қилишича, Рогозин Донецкдаги “Шеш-Беш” ресторанида туғилган кунини нишонлаётган бўлган. 

Бино 155 калибрли снарядлар билан ўққа тутилган (бу НАТО стандарти, 155 калибрли одатда дала қуроллари, гаубица ва гаубицаларда қўлланилади).

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ДХР ҳукумати раиси Виталий Хоценко яраланган, унинг тансоқчиси вафот этган. Baza’нинг ёзишича, Дмитрий Рогозин бошнинг юмшоқ тўқималарига ва оёғининг сон қисмидан яраланган. Рестораннинг ўққа тутилиши натижасида жами 2 киши ҳалок бўлган, яна 5 киши жароҳатланган. 

Бироқ Рогозиннинг ёрдамчиси ОАВда келтирилган маълумотларни тасдиқламади. У “Роскосмос”нинг собиқ раҳбари жойлашган меҳмонхона ўққа тутилганини айтди 

“Дмитрий Рогозин бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбий маслаҳатчилар истиқомат қилган меҳмонхона ўққа тутилди. Дмитрий Олегович орқа қисмидан яраланган. У касалхонага ётқизилган. Ҳаётга хавф йўқ. Унга ҳамроҳ бўлганлар ҳам яраланган.

Мутахассислар меҳмонхона Франциянинг Nexter компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқарилган 155 миллиметрли CAESER ўзиюрар артиллерия мосламасидан фойдаланилган деб ҳисоблашга мойил”, - деди Рогозиннинг ёрдамчиси.

Мазкур воқеадан сўнг, “Роскосмос”нинг собиқ раҳбари РТ телеканалига берган интервьюсида жароҳати ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Мен орқамдан яраланганман. Ҳали яшайман. Ўқ бўлаги умуртқа поғонасидан бир сантиметр ўтиб кетган", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Россия давлат канали.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш