Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
"Трампнинг Ғазони сотиб олиш ҳақидаги даъволари мутлақо бемаънилик" – ҲАМАС
«Ғазо ўз халқига тегишли ва фаластинликлар ўз ерларини тарк этмайди. Улар 1948 йилда босиб олинган шаҳар ва қишлоқларга қайтишдан бошқа ҳеч қандай кўчиришга рози бўлмайди», — деб таъкидлади ҲАМАС Сиёсий бюроси аъзоси Иззат ар-Ришк ўз баёнотида.
Фаластин ХАМАС ҳаракати АҚШ президенти Доналд Трампнинг яқинда Ғазо секторини «сотиб олиш ва назорат қилиш нияти» ҳақидаги баёнотини қаттиқ қоралади. Бу ҳақда ҲАМАС Сиёсий бюроси аъзоси Иззат ар-Ришк маълум қилди.
«Биз Трампнинг Ғазони сотиб олиш тўғрисидаги бемаъни гапларини қатъиян қоралаймиз. Бу сўзлар Фаластин ва умуман минтақага нисбатан чуқур билимсизликни намоён этади», - дейилади баёнотда.
Иззат ар-Ришк қамалдаги эксклавнинг сотиб олиниши ёки сотилиши мумкин бўлган кўчмас мулк эмаслигини таъкидлади, шунингдек, бу ҳудуднинг Фаластиннинг ажралмас қисми эканини алоҳида қайд этди.
ҲАМАС ҳаракати Фаластин халқи мажбурий кўчириш бўйича ҳар қандай режаларни барбод қилишига ишонч билдирди.
«Ғазо ўз халқига тегишли ва фаластинликлар ўз ерларини тарк этмайди. Улар 1948 йилда босиб олинган шаҳар ва қишлоқларга қайтишдан бошқа ҳеч қандай кўчиришга рози бўлмайди», — деб таъкидланди баёнотда.
Илгари Доналд Трамп АҚШ Ғазо секторини ўз назоратига олиши ва уни Яқин Шарқдаги бой мамлакатлар ёрдамида қайта тиклаши ҳақида сўз юритганди. Шунингдек, у «Ғазони сотиб олиб, уни бошқаришга» қатъий аҳд қилганини таъкидлади.