Qidirish

11:20 / 2025-02-05 45 0 Ҳодисалар

Трансафғон темирйўлининг қурилиши 2025 йилнинг ўзидаёқ бошланиши мумкин

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга кўра, Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон Трансафғон темирйўли қурилиши 2025 йилда бошланиши режалаштирилмоқда.

world-news

3 февраль куни мамлакат президенти йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари, жумладан, Трансафғон темирйўли бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот билан танишди. Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига Трансафғон лойиҳаси Афғонистон орқали Покистон ва Эрон портларига етиб бориш учун 80 километрлик участкани кенгайтиришни ўз ичига олишини маълум қилди. Давлат раҳбарига танланган майдон ва лойиҳа донорлари билан ишлаш ҳақида маълумот берилган. «Ўтган йил охирида муҳтарам президент ташаббуси билан амалга оширилаётган Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темирйўли лойиҳаси қурилишига старт берилган бўлса, бу йил Трансафғон темирйўли қурилишини бошлаш кўзда тутилган», дейди у.

2021 йилнинфевралал ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон Тошкентда «Термиз — Мозори-Шариф — Кобул — Пешовар» темирйўли қурилиши бўйича йўл харитасини имзолайди. Унга мувофиқ, лойиҳани май ойида тайёрлаш ва йўл қурилишини 2021 йил сентябрь ойида бошлаш режалаштирилган. Бироқ Афғонистонда ҳокимият алмашгани уни секинлаштиради. Шундан сўнг, декабрь ойида Афғонистон муваққат ҳукумати унга қўшилади. 2022 йилнинг 18 июлида мамлакатда Трансафғон темирйўлининг йўналиши ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг «Боштранслойиҳа» институти йўл қурилиши қийматини 4,6 миллиард долларга, Покистон 8,2 миллиард долларга баҳолаган. ОАВ хабарларида эса лойиҳа 4,8 миллиард доллардан 6 миллиард долларгача баҳоланган. У йилига 20 миллион тоннагача юк ташиш имкониятига эга 573 км узунликдаги магистраль қуришни назарда тутади. Янги транспорт йўлаги Европа Иттифоқи, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва ундан кейин Жануби-Шарқий Осиё давлатларини боғлаши керак.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш