Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Швециядаги мактабда отишма содир бўлди
Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб, CНН хабар берди.
Швециянинг Эребру шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмада 10 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг шахси ҳали аниқланмоқда. Ҳужум уюштирган шахс ўз жонига қасд қилган. Полициянинг таъкидлашича, гумонланувчи ҳеч қандай жиноий гуруҳларга алоқадор бўлмаган. У қандай турдаги қуролдан фойдалангани ошкор этилмаган.
«У ёлғиз ҳаракат қилган. Мазкур отишма жуда фожиали бўлиб, унда жабрланганлар кўп. Бу даҳшатли воқеа, худди қўрқинчли тушдай», дейди шаҳар полицияси бошлиғи Роберто Эид Форест. Швеция бош вазири Улф Кристерссон жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
«Бугун биз мутлақо бегуноҳ одамларга нисбатан шафқатсиз, ўлимга олиб келган зўравонликни кўрдик — бу Швеция тарихидаги энг даҳшатли оммавий отишма», деди у.
Мамлакат адлия вазири Гуннар Штрёммер буни «таърифлаб бўлмайдиган даражада қайғули фожиа» деб атади.
Эребру аҳолиси сони бўйича Швециянинг олтинчи муниципалитети бўлиб, у ерда тахминан 125 мингдан ортиқ киши истиқомат қилади. Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 13:00 атрофида юз берган. Отишма жойига полиция, шифокорлар ва қутқарувчилар юборилган, расмийлар аҳолини ҳудуддан узоқроқда бўлишга чақирган. Воқеа жойидан олинган кадрларда ўнлаб қуролланган полициячилар, кўплаб тез ёрдам машиналари ва фавқулодда хизматлар автомобилларини кўриш мумкин эди.