Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Дания экстремистик партия етакчиси муқаддас Қуръон китобини ёқиб юборди
Ушбу воқеа Швецияда Қуръон ёқиш акциялари билан танилган Салвон Момиканинг ўлдирилишидан кейин содир бўлди.

Данияда ўта ўнг қанот партияси «Stram Kurs» раҳбари Расмус Палудан Копенгагенда Қуръон ёқиш акциясини ўтказди. Ҳаракат Туркия элчихонаси олдида содир бўлди ва Палудан томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда, жумладан, Х платформасида тарқатилди.
Бу воқеа Швецияда Қуръон ёқиш акциялари билан танилган Салвон Момиканинг ўлдирилишидан кейин содир бўлди. Момика 29 январь куни Швециянинг Содертале шаҳридаги квартирасида ўққа тутилган ҳолда топилган. Ушбу қотилликдан сўнг Дания хавфсизлик ва разведка хизмати ҳамда Копенгаген полиси Палуданга 24 соат давомида намойиш ўтказишни тақиқлади. Палудан бу тақиқни бузиб, акцияни барибир ўтказди ва уни Момиканинг хотирасига бағишланганини маълум қилди.
Расмус Палудан 2017 йилда «Stram Kurs» партиясига асос солган. У ўзининг экстремистик ғоялари билан танилган бўлиб, Ислом динини тақиқлаш ва «ғарбий бўлмаган» муҳожирларни депортация қилиш тарафдори сифатида машҳур. У илгари ҳам турли платформаларда Исломга қарши видеолар тарқатган ва шу сабаб кўплаб танқид ва норозиликларга дуч келган.
Палудан илгари ҳам Дания ва Швецияда Қуръон ёқиш акцияларини ўтказган. Унинг бу ҳаракатлари нафақат мусулмон мамлакатлари, балки Ғарб давлатлари томонидан ҳам қораланган. Қуръонни таҳқирлашга қаратилган ҳаракатлар дунё миқёсида кенг қораланди. Кўплаб мусулмон давлатлари бу каби провокацион ҳаракатларни диний нафрат ва экстремизмни қўзғатувчи жиноят сифатида баҳоламоқда.



