Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан байрам табриги йўллади
Тошкентда гиёҳвандлик моддалари муомаласи билан шуғулланган икки талаба қўлга олинди
Навоийда 300 МВт қуёш фотоэлектр станцияси ва 75 МВт қувватли энергия сақлаш тизими қурилиши бошланди
Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Opta суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун асосий фаворитни тахмин қилди
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Имзоланган битимлар доирасида жорий йил 22 декабр куни Навоий халқаро аэропортига биринчи босқичида "Баят" зотли қўйларнинг 1000 бошга яқини олиб келинди. Ушбу зотли қўйлар гўшт-жун йўналишида бўлиб, уларнинг тирик вазни 70-80 кг, қўчқорлари 100-120 кг гача етади, гўшт чиқими эса тирик вазнига нисбатан 60 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси президенти раҳбарлигида 2024 йил 1 ноябрь куни “Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча имкониятларни ишга солиш ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар”га бағишлаб ўтказилган йиғилишда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига 2024-2026 йилларда Монголия давлатидан 20 минг бош гўшт ва жун йўналишидаги қўй-эчкиларни олиб келиш, шу жумладан уларнинг 10 минг бошини 2024 йил якунига қадар олиб келиш вазифаси белгилаб берилган эди.
Ушбу топшириқлар ижроси доирасида Конимех тумани ҳокими раҳбарлигида чорвачилик йўналишида фаолият юритувчи бир гуруҳ тадбиркорлар Монголия давлатига хизмат сафарига юборилиб, гўшт ва жун йўналишидаги қўй-эчкиларни олиб келиш бўйича битимлар имзоланиши таъминланди.
Имзоланган битимлар доирасида жорий йил 22 декабр куни Навоий халқаро аэропортига биринчи босқичида "Баят" зотли қўйларнинг 1000 бошга яқини олиб келинди. Ушбу зотли қўйлар гўшт-жун йўналишида бўлиб, уларнинг тирик вазни 70-80 кг, қўчқорлари 100-120 кг гача етади, гўшт чиқими эса тирик вазнига нисбатан 60 фоизни ташкил этади.
Жониворлар вилоятимиз яйловларига ва иқлим шароитига тез мосланувчан бўлиб, фойдаланилмай турган яйловлардан самарали фойдаланиш орқали чорва сонларини ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини оширишда муҳим аҳамият касб этиши билан бир қаторда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.
Олиб келинган чорва молларининг парваришини Конимех туманида тўғри ташкил этиш мақсадида кучли ва дағал озуқалар захираси яратилиб, ветеринария-санитария тадбирлари амалга оширилган, тажрибали мутахассислар, чорвачилик соҳаси олимлари бириктирилган.
Чорва молларини олиб келиш ишлари давом этмоқда ва келгусида олиб келинадиган жониворлар сонини 50 мингга етказиш режалаштирилган.