Сўнгги янгиликлар
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Медиа маҳсулотларини “маънавий экспертиза”дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди
Марказий Осиёда етакчи бўлган ОКМКда ўзлаштириш кўрсаткичлари 4 млрд доллардан ошди
11 декабрь куни ҳаво ҳарорати нисбатан илиқ бўлади
Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан такси хизмат кўрсатувчи корхоналарга тегишли кўрсатмалар берилди
Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан такси хизмат кўрсатувчи корхоналарга тегишли кўрсатмалар берилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва уиннг ҳудудий бошқармаларига фуқаролар томонидан таксилар орқали кўрсатилаётган хизматларнинг сифати пастлиги, тўловлар ва ҳисоб-китоблар билан боғлиқ муаммолар, ҳайдовчиларининг муомаласи,йўловчини манзилга етказиб қўйилмаётгани, асоссиз равишда нархларни ошириш каби мавзуларда мурожаатлар келиб тушган.
Мурожатлар вилоят кесимида ўрганилганда:
Тошкент вилояти мисолида
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси Нурафшон шаҳрида ўтказилган рейд тадбирлари натижасида “DAVR TRANS SERVIS” МЧЖга бириктирилган “Нурафшон АШБ-Кучлик қўрғони-Аранча МФЙ” йўналишида (тасдиқланган жадвалга асосан йўл ҳақи 2800 сўм) нархларни сунъий равишда оширган ҳолда ҳайдовчилар томонидан 5000-7000 сўмгача миқдорида йўловчилардан йўл ҳақи олинаётганлиги аниқланган.
Шу муносабат билан Вилоят Транспорт бошқармаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколати доирасида чора кўришни сўраб, Қўмитанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига маълумот киритган.
Ўрганишлар натижасида, истеъмолчилардан 5 млн сўмдан зиёд маблағ асоссиз равишда ундириб келингани аниқланиб, уларни истеъмолчиларга қайтариш бўйича “DAVR TRANS SERVIS” МЧЖга тегишли кўрсатма берилди.
Бухоро вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан фуқаро Ш.Х.дан тушган мурожаат ўрганилганда Когон шаҳрида 103 ва 114-йўналишларда ҳаракатланаётган DAMAS ҳайдовчилари томонидан йўл кира ҳақини асоссиз равишда ошириб, хизмат кўрсатаётгани маълум бўлди.
Ҳудудий бошқарма томонидан "Транспорт назорати автомобил ва сув транспортида назорат" Бухоро вилояти ҳудудий бўлими томонидан мазкур йўналишлар трафаретини қўйиб, йўловчи ташиш билан шуғулланиб келаётган транспорт воситалари лицензиялари текширилди. Қатновларда лицензиясиз ва рухсат этувчи ҳужжатларсиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган бир қатор транспорт воситаларига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Тошкент шаҳри мисолида
Ҳудудий бошқармага “Yandex” такси хизматига буюртма йўл ҳақини нақд пулда тўлашига қарамай, банк пластик карта орқали ҳам йўл кирага қайта пул ечиб олингани юзасидан бир қатор фуқароларнинг мурожаатлари келиб тушган.
Бундан ташқари, буюртма қилинган байрам тортлари, таомлар, маиший техникаларни таксилар орқали етказишда ҳам муаммоларга дуч келган истеъмолчиларнинг мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилди. Яъни улар нотўғри манзилга етказилган, кечиктирилган ёки умуман етказилмаган.
Бугунги кунда “Глобал Стар” МЧЖ томонидан бундай қоидабузилишларга йўл қўйган ҳайдовчилар “ЯндехГо” иловасида блокланган, “Yandex” такси кўрсатмаган хизматлари учун тўловларни амалга оширган фуқароларга жами 1 009 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари қайтарилиши таъминланган.