Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
2 та электромобил, 700 та ноутбук, чет элга саёҳат ва пул мукофотлари – «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига старт берилди
Ўзбекистонда «Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳасининг навбатдаги мавсумига старт берилди. Бу ҳақда 3 декабр куни Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот котиби иштирокида АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

IT соҳасида таълим олаётган иқтидорли талабаларга «Coursera» таълим платформасида бепул ўқиб, халқаро IT сертификатларга эга бўлиш имконияти яратилди. Жорий йил 29 ноябрдан бошлаб uzbekcoders.uz сайти орқали мазкур бепул курсларида ўқиш мумкин. Шунингдек,
• Data Science Math Skills;
• Introduction to User Experience Design;
• Managing Responsibly: Practicing Sustainability;
• Responsibility and Ethics;
• Excel Fundamentals for Data Analysis;
• Introduction to Generative AI каби янги бепул курслар қўшилди.
«Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳаси 2025-2026 йиллар режасида халқаро IT сертификатларни олганлар сонини 1 миллион нафарга, профессионал халқаро IT сертификатлар олганлар сонини эса 30 минг нафарга етказиш белгиланган. Қолаверса, лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган энг яхши 2 та мактабга Президент совғаси – 2 та электромобил берилиши ҳам режалаштирилган. Шу билан бирга, лойиҳа доирасида 14 та ҳудудда энг юқори натижа кўрсатган ўқувчиларга 700 та ноутбук, Топ-10 нафар ўқитувчилар учун чет элга саёҳат, лойиҳа доирасида энг юқори натижа кўрсатган 100 нафар ўқитувчига 10 миллион сўмдан пул мукофоти ва Топ-3 олий таълим муассасаларига пул мукофотлари берилиши режалаштирилган.
«Рақамли технологиялар соҳасидаги ишларнинг аксари дунёнинг исталган нуқтасидан ишлашга имкон беради. Фарзандингиз тўғридан тўғри уйдан туриб жаҳоннинг етакчи компанияларида ишлаши мумкин бўлади. Бугун мамлакатимизда 10 мингдан зиёд дастурчилар масофадан туриб AKT бозорига хизмат кўрсатмоқда. Уларни рағбатлантириш тизими такомиллашуви ортидан 2030 йилгача бу рақамнинг 30 мингга етиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, бугунги кунда 2 минг нафар давлат хизматчиси халқаро даражадаги IT сертификатларни қўлга киритган, бунинг учун уларга қўшимча ойлик устама жорий қилинган.



