Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Топшириқлар ижросодаги маъсулиятсизлиги учун 20 га яқин ҳоким ва мансабдорлар жазоланди
Қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш, истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш ҳамда уларни тежаш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди. Мазкур ҳужжатга асосан ҳудудлардаги бир қатор масъулларга интизомий жазо қўлланган
Хусусан, электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича белгиланган режага амал қилмагани, энергия ресурсларидан фойдаланишда лимитдан ошишига йўл қўйгани ҳамда назоратни таъминламагани учун Оқолтин тумани ҳокими К.Эрназаров, Мирзаобод тумани ҳокими О.Рахмонқулов, Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Ахмедов, Бекобод тумани ҳокими Ш.Дўсбеков, Зангиота тумани ҳокими Э.Рустамов, Тошкент тумани ҳокими С.Эргашев, Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев, Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов, Боғдод тумани ҳокими Ғ.Солиев, Бешариқ тумани ҳокими Р.Жўраев, Сўх тумани ҳокими С.Саидмусаев, Фурқат тумани ҳокими Э.Асронқуловга “ҳайфсан” берилган.
Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ талон-торож қилинишига йўл қўйгани учун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев, Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К.Комилов, Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғ.Муродхўжаев, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Султонбеков, Андижон тумани ҳокими Б.Йўлдошев, Беруний тумани ҳокими И.Хидировга “ҳайфсан” эълон қилинган.
Бундан ташқари, ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатишни кечиктириш, сифатсиз кўмир тарқатиш каби ҳолатлар жуда кўп кузатилгани ҳамда ушбу ҳолатларни зарур даражада назоратга олмагани учун “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Э.Ёқубов охирги марта огоҳлантирилган.
Фармойиш билан тегишли вазирлик ва идораларга кўрсатилган шаҳар ҳамда туманлар сектор раҳбарлари фаолиятига баҳо бериб, уларга нисбатан тегишли чора кўриш ҳамда натижалари тўғрисида бир кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш топширилган.