Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Тошкент вилоятида замонавий туризм ва логистика лойиҳаси ишга туширилди
Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси президенти қарори асосида янги гастрономик, туристик ва логистик мажмуа ишга туширилди. Мазкур лойиҳа халқаро юк ва йўловчи транспортлари учун қулай шарт-шароит яратиб, ҳудуднинг туризм ва иқтисодий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
 
                    Сўнгги йилларда туризмни ривожлантиришда Ўзбекистонда кўплаб тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Тошкент вилояти етакчи ҳудудлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Айнан шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси президенти қарори асосида янги гастрономик, туристик ва логистик мажмуа ишга туширилди.
BMB Village деб номланган мажмуа транспорт ва туризм инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилади. Лойиҳанинг биринчи босқичида шарқона ва замонавий услубда барпо этилган Заъфарон ресторани, қулай ҳостел, гигиеник воситалар билан таъминланган ҳаммом, хавфсиз автотураргоҳ ва автоювиш шаҳобчаси фаолият бошлади. Ресторанда миллий таомлардан ташқари, Европа ва Туркия ошхонасининг энг мазали таомлари ҳам тақдим этилади.
Келгусида мажмуа ҳудудида 200 автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ, юк машиналари учун хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва электромобиллар учун қувватлаш ускуналари ишга туширилади. Лойиҳанинг иккинчи босқичи 2025 йил 1 январгача якунланиши режалаштирилган.
Мазкур лойиҳа халқаро юк ва йўловчи транспортлари учун қулай шарт-шароит яратиб, ҳудуднинг туризм ва иқтисодий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
 
       
       
       
       
 
                      
                                
                                
                                 
                            .jpg) 
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
 
                