Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, “Тошкент вилояти сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг Абонентлар бошқармаси мутахассиси Х.А. Олмалиқ шаҳрида жойлашган оилавий поликлиникадаги сув ҳисоблагич ускунасининг тамғаси бузилганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномани ва қайта ҳисобланган 204 млн. сўм зарарни ўз ҳамкасби орқали бартараф қилиб бериш эвазига 1600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган АЖ Абонентлар бошқармасининг яна бир мутахассиси А.А. ўз хизмати учун ушбу пул маблағидан 1300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Бошқа ҳолатда эса муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ содир этган жинояти учун ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган Янгийўл туманида яшовчи, 1983 й.т. А.С. 2021 йилнинг июнь ойида онлайн-аукцион орқали ўзига ва 6 нафар қариндошига деҳқончилик йўналишида фойдаланиш учун 49 йил муддатга ижарага берилган 2,7 гектар ер майдонини 1979 й.т. И.К. билан тил бириктириб, мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 5 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.