Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали кўчирилиши мумкин
Бугун ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали кўчирилишиҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Бу эса баъзи бир норозиликларни келтириб чиқарди.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг маълум қилишича, қарорнинг 16-бандида шундай таклиф акс этган:
«Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкалини Андижон шаҳридаги «Регистон» майдонига кўчириш, бунинг ҳисобига бўшайдиган 1,2 гектар ер участкасида 2 та 20 ва 16 қаватли турар жой мажмуаси барпо этилишини ҳамда 90 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция маблағлари киритилишини таъминлаш».
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги таклифи билан Алишер Навоий номидаги истироҳат боғининг 10,7 гектар қисмида Андижон cитй ишбилармонлик маркази, 19 та 18 қаватли ҳамда 7 та 28 қаватдан юқори турар жой ва хизмат кўрсатиш мажмуалари барпо этилиши кўзда тутилган.
Бакиров Бобур ҳайкалининг кўчирилишини Тошкент шаҳридаги Амир Темур ҳайкали кўчирилишига қиёслади.
«Ўзингизга тасаввур қилишингиз учун бу худди пойтахт қоқ марказидаги Амир Темур ҳайкалини кўчириб, хиёбонда дом қуриш билан баравар қадам бўлади. Яна солиштириш ўринли бўлса, Андижондаги Алишер Навоий боғи бу Тошкентнинг юраги Миллий боғи сингари.
Андижон вилояти ҳокимлиги ҳолатга расмий муносабатида ҳайкалнинг кўчирилиши «Бобур» шоҳкўчасида жойлашган чорраҳада қурилаётган кўприк билан боғлиқлигини билдирди.
Унга кўра, улуғ бобокалонимиз ва буюк шоир хотирасини эъзозлаш мақсадида унга атаб ўрнатилган маҳобатли ҳайкал, шоҳ Бобурнинг ўзи туғилиб-ўсган «Эски шаҳар» ҳудудидаги ўзбек тарихини ўзида акс эттирган «Регистон» майдонига кўчирилиб, майдонни ўзига хос қўшимчалар билан бойитиш ва янги, кўркам майдон барпо этишга келишилган. Ҳозирда бу режани амалга ошириш учун катта тайёргарликлар кўрилмоқда.
Аввалги майдон ўрнида эса аҳолимиз учун «Savdo Mall» мажмуаси, кўнгилочар марказлар, офислар ва аҳолимизга хизмат кўрсатишга мўлжалланган бошқа турдаги замонавий бинолар барпо этиш лойиҳаси таклиф этилган.
Бобур фонди раиси ўринбосари Рустамжон Мамасолиевнинг айтишича, 2005—2006 йилларда ҳайкал жойини ўзгартириш жараёнида агарда кўприк қуриладиган бўлса, бошқа жойга ёки четроққа жойлаштириш зарурлиги юзасидан мутасаддиларга хат билан алоқага чиққан. Бироқ таклиф маъқулланмаган.
«Агар ҳайкал жойи ўзгарса, бу иккинчи ўзгариш бўлади. Билсангиз, дастлаб ҳайкал вилоят ҳокимлиги биносида жойлашган эди. 2005 йилги воқеалардан кейин ҳозирги ўрнига кўчирилган. Ўша пайтда фондимиз раиси Зокиржон Машрабов вилоят ҳокимлигига агар кўприк қуриладиган бўлса, майдон кўринмай қолишини, туннелнинг тепасида ёки кўприкнинг тагида қолиб кетишини билдириб, орқадаги биноларни бузиш ҳисобига кенгайтириш ёки сал четроққа жойлаштириш таклифи билан хат берган эди. Аммо масъуллар томонидан эътибор қилинмасдан шундай ҳолатда қолиб кетган», дейди Рустамжон Мамасолиев.



