Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
17- ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлади?
ЎзГидроМет эртага, 17 ноябрь куни кутилаётган об-ҳавони прогноз қилди.
ТОШКEНТ ШАҲРИ
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 1-3° илиқ, кундузи 14-16° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҚИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Қорақалпоғистон Республикасида бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди, кечқурун жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ғарбга 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ — 4° илиқ, кундузи 9—14° илиқ бўлади.
БУҲОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ,
кундузи 12-17° илиқ.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ,
Кундузи 15-20 ° С.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРДА
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 2° совуқ 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ.