Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ҳаёти ва соғлиғи бевосита хавф остида қолган болалар ота-онасидан олиб қўйилади
Бу бўйича қонун Президент томонидан имзоланди.
Унга кўра, болани зудлик билан олиб қўйиш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳужжатига асосан профилактика инспектори иштирокида амалга оширилади.
Бола олиб қўйилганда, ваколатли давлат органи қуйидагиларни таъминлаши шарт:
зудлик билан прокурорга хабар бериши;
боланинг вақтинча жойлаштирилишини таъминлаши;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан болани олиб қўйиш ҳақида ҳужжат қабул қилинганидан кейин 7 кун ичида ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида судга даъво билан мурожаат этиши.
Бола ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйилганда, у қуйидаги жойларга (жойлаштириш устуворлиги тартибида) жойлаштирилиши мумкин:
боланинг манфаатларига мувофиқ шарт-шароитлар ярата оладиган ота-онанинг бириникига;
боланинг қариндошлариникига;
болага ғамхўрлик кўрсатиш истагини билдирган шахсникига;
ваколатли давлат органининг ҳисобида турган шахсларникига;
тиббиёт муассасасига (боланинг соғлиғида муаммолар бўлганда);
зўравонликдан жабрланувчилар учун ихтисослаштирилган
муассасаларга.
Агар болани оилага жойлаштириш имконияти бўлмаса, уни ихтисослаштирилган муассасага жойлаштириш энг охирги чора бўлади.
Мазкур қонун 2025 йил 15 майдан кучга киради.