Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Америка ядро салоҳиятини оширмоқчи
Вашингтон келажакда ядро арсеналини оширишни истисно қилмаяпти. Бироқ бу борадаги қарорни АҚШнинг навбатдаги президенти Доналд Трамп қабул қилади. Бу ҳақда Американинг амалдаги етакчиси Жо Байден маъмуриятидаги манбаларга таяниб «Wall Street Journal» нашри хабар берди.

«Агар ҳозирги тенденция давом этса ва вазият салбий томонга ўзгармаса, келажакда АҚШнинг жойлаштирилган ядровий қуроллари сонини кўпайтириш зарурати пайдо бўлиши мумкин», деди исми ошкор этилмаган юқори мартабали АҚШ расмийси. «Салбий стсенарий» ҳақида гапирар экан, у Россия «қурол назоратидан воз кечмоқда», Хитой ва Шимолий Корея эса «ўз имкониятларини оширмоқда» деб таъкидлаган.
«Wall Street Journal» маълумотларига кўра, яқинда Конгрессга юбориладиган «ядровий қуроллар бўйича қўлланма»нинг махфийлиги ошкор қилинган ҳисоботда аниқ қадамлар кўрсатилмаган, бироқ Вашингтон «ядровий салоҳияти, тузилиши ва ҳажмини» шунга мослаштириши зарурлигини таъкидлайди.
АҚШнинг кўплаб душманлари ядровий қуролни миллий хавфсизлик стратегияларининг муҳимроқ қисмига айлантирмоқда. Ўз инаугурациясидан сўнг Трамп ядровий триада деб аталадиган уч қисмнинг барчасини кучайтириш учун бир нечта тайёр вариантларга эга бўлади, дея қўшимча қилади газета.
Июнь ойида Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг қурол назорати, қуролсизланиш ва қуролларни тарқатмаслик бўйича катта директори Пранай Вадди Вашингтон ўз ядровий кучларининг имкониятларини ўзгартириш учун аллақачон оқилона чоралар кўраётганини айтган. Оқ уй вакилининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар радиация чиқарадиган ядровий қанотли ракеталар ёки коинотда жойлаштириш учун мўлжалланган ядро қуролларини ишлаб чиқмайди.
Аввалроқ Байден Қўшма Штатлар томонидан ядро қуролидан фойдаланиш шартлари бўйича янги йўриқномани имзолаган бўлиб, унда Хитой ядро арсеналининг ўсиши ва хилма-хиллигини ҳисобга олиш, шунингдек, Россия, Хитой ва КХДРни чеклаш зарурлиги таъкидланган.



