Сўнгги янгиликлар
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Ўзбекистон драматик ўйинда Қатарга имкониятни бой берди
Бугун, 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичи доирасида Қатарда 5-тур учрашувини ўтказди. Ўйинда Қатар 3:2 ҳисобида ғалаба қилди.

Дастлабки дақиқалар тенг курашлар остида ўтди. Биринчи таймнинг ўрталарига келиб эса, қатарликлар ўйин назоратини қўлга олди.
Бунинг устига Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов 20-дақиқада жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жалолиддин Машарипов майдонга туширилди.
Осиёнинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси Акрам Афиф тайм давомида умуман футболчиларимизга тинчлик бермади. Оқибатда, Акрамнинг 26 ва 41-дақиқаларда узатган ажойиб пасларини Алмоэз Али голга айлантирди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Бўлим якунланишига оз вақт қолганда Азиз Турғунбоевда қулай имконият бўлди ва у узоқдан зарба берди. Бироқ Қатар посбони Баршам Юсуповдан фарқли равишда жамоасини голдан қутқариб, қолди.
Иккинчи таймда Ўзбекистон терма жамоаси ўйиннинг боришини кескин ўзгартирди. Аббосбек Файзуллаев боши билан 75 ва 80-дақиқаларда икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ўзбекистонликлар қанчалик ҳаракат қилишмасин учинчи голни киритишнинг имкони бўлмади.
Охирги дақиқада қатарликлар тўп киритиб, ғалабани илиб кетишди. Шу тариқа, Қатар ўз ҳисобидаги очколар ҳисобини 7 тага етказди. Ўзбекистон ҳисобида 10 очко бор.
Голлар: 1:0 — 26, Алмоэз Али, 2:0 — 41, Алмоэз Али, 2:1 — 75, Аббос Файзуллаев, 2:2 — 80, Аббос Файзуллаев.
Қатар: 22.Мешъал Баршам, 4.Муҳаммад Ваад, 5.Тари Салмон, 7.Аҳмад ал-Ганеҳи, 10.Акрам Афиф, 12.Лукас Мендес, 13.Иброҳим Муҳаммад, 15.Бассам Ал Рави, 16.Буалем Хухи, 19.Алмоэз Али, 20.Аҳмед Фати Абдулла.
Захира: 1.Саад Ал Шиб, 21.Марван Шериф Бадрелдин, 2.Ал Маҳди Али Мухтор, 3.Абдулла Ал Язиди, 6.Абдул Азиз Ҳатим, 8.Жассим Жобир Абдулсалам, 9.Муҳаммад Мунтари, 11.Юсуф Абдурисаг, 14.Ҳомам Аҳмед, 17.Мустафо Тариқ Машал, 18.Султон Ал Браке, 23.Абдулраҳмон Фаҳми Мустафо.
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов (10.Жалолиддин Машарипов, 22), 18.Абдулла Абдуллаев, 19.Азизбек Турғунбоев, 22.Аббосбек Фазуллаев, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 6.Акмал Мозговой, 8.Жамшид Искандеров, 11.Азизбек Амонов, 15.Умар Эшмуродов, 17.Бобир Абдихолиқов, 20.Ҳожимат Эркинов, 21.Абдурауф Бўриев.



