Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Футболчиларимиз Қатарга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр» – Владо Радманович
Эртага, 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичи доирасида Қатарга қарши майдонга тушади. Ўйин олдидан ёрдамчи мураббийи Владо Радманович ва футболчи Отабек Шукуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Владо Радманович терма жамоанинг бош мураббийи Сречко Катанес шифокорлар маслаҳатига кўра, матбуот анжуманида иштирок этмаганини билдирган.
«Биринчи навбатда айтиб ўтишим керакки, Сречко Катанеснинг соғлиғи билан боғлиқ кичик муаммо бўлганлиги учун шифокорлар тавсиясига кўра матбуот анжуманида иштирок эта олмайди. Шу боис барча саволларга мен жавоб бериб ўтаман. Бу босқичда ҳар бир учрашув жуда қийин бўлади. Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Ҳар икки жамоа учун жуда катта аҳамиятга эга учрашувга тайёрмиз», деган ёрдамчи мураббий.
Владо бўлажак рақиб Қатар терма жамоаси ҳақида илиқ фикр билдириб, футболчилар ўйинга 100 фоиз тайёрлигини айтган.
«Қатарнинг ушбу саралаш босқичидаги барча ўйинини кўриб чиқдик. Жамоа ҳақида етарли маълумотга эгамиз. Умуман олганда Қатар яхши терма жамоа. Аммо эртанги баҳсга юз фоиз тайёрмиз. Йил бошида ушбу жамоага қарши Осиё кубогида ҳам тўқнаш келган эдик. Биз уч йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан биргамиз. Мамлакат чемпионатидаги футболчилар ва легионерларни кузатган ҳолда бугунги таркибни шакллантирганмиз. Биз рақибларга қарши қандай ҳолатда эканимизни яхши биламиз. Жуда қийин гуруҳдан ўрин олганмиз. Ҳар бир ўйин биз учун жиддий аҳамият касб этади. Эрон, Қатар, БАА ва КХДР каби терма жамоаларнинг барчаси кучли ва Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Ҳар бир кичик омил учрашув натижасига жиддий таъсир қилиши мумкин», деган Катанеснинг ёрдамчиси.
Отабек Шукуров эса Қатарга қарши ўйинда ЖЧга чиқш учун ўйнашларини айтган.
«Эртанги ўйинга тайёрмиз, муҳими асосий таркиб футболчиларининг барчаси шу ерда. Осиё кубоги бошқа турнир, ундаги натижанинг қадри ҳам ўзгача эди. Ўшанда пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик, уни лотереяга қиёслаш мумкин. Эртанги баҳсда эса Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳаракат қиламиз», деган Шукуров.



