Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Татаристон Республикаси Бош Вазири ўринбосари, Саноат ва савдо Вазири Коробченко Олег Владимирович бошчилигидаги 16 та компания раҳбарларидан иборат делегация Навоий вилоятига ташриф буюрди
Делегация дастлаб Навоий шаҳри Эркин иқтисодий зонасидаги қатор корхоналар, шунингдек Қизилтепа туманидаги «СВС НАВОИЙ» МЧЖ фаолияти билан таништирилди.
Қолаверса, меҳмонларга вилоятнинг савдо иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Томонларнинг лойиҳалари тақдимоти ҳам ҳамкорлик учун асос бўла оладиган мавзулар кўплиги исботи сифатида хизмат қилди.
Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташрифининг расмий қисми вилоят ҳокимлигида Нормат Турсунов ва Олег Коробченконинг учрашуви билан давом эттирилди. Икки ҳудуд ўртасидаги савдо иқтисодий ва инвестицион масалалар атрофлича муҳокама этилиб, истиқболли йўналишларда ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди.