Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Тез ёрдам ходимларини калтаклаган эркак икки йилга қамалди
Судланувчи томонидан тез тиббий ёрдам автомашинасига жами 4 млн 392 минг 740 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Тошкент шаҳрида тез ёрдам ходимларини калтаклаб, машинасига зарар етказган эркак икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Жорий йилнинг 16 октябрь куни Миробод туманида соат 19:00 лар атрофида 30 ёшли номаълум эркак кишида “Қон кетиши (хушсиз)” сабаби билан йўловчи фуқаро томонидан тез тиббий ёрдам хизматига чақирув келиб тушган.
"Тез ёрдам" ходимлари манзилга келганида, 22 ёшли фуқаро М.А. кўчада ён-атрофдаги кишиларга тажовуз қилаётгани маълум бўлган. “103” кўчма бригадаси унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмоқчи бўлганда, фуқаро шифокорларга куч ишлатган.
Шунингдек, “Тез ёрдам” автомашинасига жиддий зарар етказган. Қайд этилишича, судланувчи томонидан тез тиббий ёрдам автомашинасига жами 4 млн 392 минг 740 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
“Жуда кўп ичиб юборганлигим учун бўлган ҳолатни аниқ эслолмайман. Ҳозирда қилган ишимдан пушаймонман”, — дейди айбланувчи.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.