Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Қаттиқ ёқилғи ва шина ёқадиган корхонларга қарши рейд ўтказилмоқда
Маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев иссиқхоналар сабаб пойтахт ҳавоси кескин ёмонлашаётгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Ушбу мурожаатга Тошкент шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, корхоналарнинг қаттиқ ёқилғидан фойдаланишини текшириш борасида экологик рейдлар ўтказилаяпти
«Иқтисодий фаолиятнинг кенгайиши ва тадбиркорликнинг ривожланиши Тошкент шаҳрида ҳамда Тошкент вилояти туманларида жойлашган иссиқхона хўжаликларига ҳам таъсир кўрсатди. Бу ҳаво сифатининг ёмонлашувига, экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келмоқда ва шаҳар аҳолисининг соғлиғига салбий таъсир кўрсатмоқда. Корхоналарнинг иситиш ускуналарида тегишли энергия манбаларидан, хусусан, қаттиқ ёқилғидан фойдаланишини текшириш мақсадида экологик рейд ўтказилмоқда», дейилади муносабатда.
Шаҳар маъмуриятининг ёзишича, ҳавога ҳид ёки ранг чиқарадиган ёқилғИ фойдаланган корхоналар мажубурий равишда кўмирдан фойдаланишга ўтказилади. Акс ҳолда бундай корхоналарнинг фаолияти тўхтатилади.
«Экология бошқармаси, кадастр хизмати, ФВВ, ИИББ, Ўзгидромет, Солиқ қўмитаси ва ҳокимият ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Гуруҳ объектларга чиқиб, махсус ускуналар ёрдамида экологик меъёрларнинг бузилишини қайд этиб бормоқда. Аниқланган қоидабузарликлар бўйича, мавжуд вазиятни ўзгартириш учун қатъий чоралар кўрилмоқда. Кўмир қозонларидан фойдаланаётган объектларда кулнинг оғир ва енгил заррачаларини ушлаб қолувчи фильтрларни ўрнатиш мажбурийлиги белгиланди. Ўзига хос ҳид ва ҳаво рангини ўзгартирадиган бошқа материаллардан, масалан, шиналар ёки ёқилғи мойи (печь ёқилғиси)дан фойдаланадиган корхоналарга мавжуд ускуналарни фильтрлар ўрнатилган ҳолда кўмирга алмаштириш талаби қўйилди. Акс ҳолда, бундай корхоналар оғир экологик вазият юзага келган йилларда ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришга мажбур бўлади», дейилади ҳокимлик баёнотида.
Муносабатда айтлишича, иссиқхоналардан тортиб, овқатланиш жойларигача назоратга олинади ва аҳолидан экологик вазиятга эътибор қаратиш сўралади.
«Қаттиқ ёқилғи асосида иситиш учун ички ёнув тизимларидан фойдаланадиган барча объектлар алоҳида ҳисобга олинди ва реестрга киритилди. Иситиш мавсуми давомида уларда махсус гуруҳлар томонидан режадан ташқари текширувлар ўтказилади. Атмосферани ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар: иссиқхоналардан тортиб умумий овқатланиш корхоналаригача, шу жумладан очиқ оловда таом тайёрланадиган муассасалар ҳам назоратга олинди. Шаҳар маъмурияти барча шаҳар аҳолисини пойтахтдаги экологик вазиятга эътибор қаратишга ва ифлосланишнинг олдини олиш чораларини кўришга чақиради. Ўз навбатида, ҳокимият фаолиятни меъёрлаштириш ва замонавий экологик талабларга мослаштириш бўйича маслаҳат ёрдами кўрсатишга тайёр», дея якунланади баёнот.



