Сўнгги янгиликлар
Нурафшонда прокуратура учун автотураргоҳ қурилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаблар кучга киради
Тошкентда йўл ҳаракатини бошқаришга масъул янги марказ ташкил этилади
Дори ва тиббий жиҳозларни сертификатлашда янги талаблар жорий этилади
Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар кўлами кенгайтирилади
Қамчиқ довонида об-ҳаво кескинлашди: ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик сўралмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан байрам табриги йўллади
Тошкентда гиёҳвандлик моддалари муомаласи билан шуғулланган икки талаба қўлга олинди
Пензада ҳалок бўлган 3 нафар инсоннинг 2 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган
Жорий йилнинг 10 ноябр куни (Тошкент вақти билан) эрталаб соат 06:00 ларда Россиянинг Пенза вилоятидаги М-5 федерал трассанинг 738 км.да автотранспорт ҳодисаси содир бўлиб, 3 киши ҳалок бўлган эди.
Қозондаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида уларнинг 2 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги тасдиқланди ( 1980 ва 1996 йилда туғилган фуқаролар бўлган).
Жароҳат олган ватандошларга тор соҳа мутахассислар томонидан тиббий даволаниш кўрсатиш мақсадида Бош консулхона маҳаллий ҳокимият вакилларининг кўмагида турли жароҳатлар олган 2 нафар Ўзбекистон фуқаролари Кузнецк туманлараро шифохонасидан Пенза шаҳар 6 Марказий клиник шифохонасига кўчирилганлигини маълум қилди.
Тиббиёт муассасасининг шифокорлари билан учрашув ўтказилиб, доимий алоқа ўрнатилиб, беморларнинг аҳволи бўйича мунтазам равишда маълумот олинмоқда.
Хозирги пайтда Бош консулхона жасадларни Ватанга қайтариш бўйича зарур расмийлаштирув жараёнлари якунлаш чораларни кўрмоқда.