Qidirish

12:26 / 2024-11-12 93 0 Жамият

Рақобат қўмитаси туризм соҳасида истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тикламоқда

Рақобат қўмитасига Ўзбекистонда фаолият юритаётган туристик фирмалари хизматига бир қанча эътирозлар билдирган истеъмолчилардан мурожаатлар келиб тушган.

world-news

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сонли «Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мониторинг ишлари ўтказилди.

Мониторинг ўтказиш давомида «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияси мавжуд бўлмаган «МУСАФФО ТРАВEЛ», «ЭВРО ТУРИСТИК» ва «АРАЛ ТРАВEЛ» тур фирмалари томонидан «Умра» зиёрати тўғрисида рекламалар жойлаштирилганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича Қўмита ходимлари томонидан жамиятлар раҳбарларига юқорида келтирилган қарор талабларига асосан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бўлиши шартлиги тушунтирилди ҳамда жойлаштирилган рекламалар жойида олиб ташланди.

Бундан ташқари, Қўмитага келиб тушган фуқаро мурожаатида истеъмолчи «ИСКАНДEР ТОУРС» МЧЖ туристик фирмаси билан шартнома тузиб 700 АҚШ доллари тўлаганлигига қарамасдан шартнома шартлари бажарилмаганлигидан норозилигини билдириб, тўлаган пулини қайтариб беришда амалий ёрдам сўраган.

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида фуқарога тўлаган маблағи қайтарилиб берилиши таъминланди.

Наманган вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаро мурожаати келиб тушган. Фуқаро «АИР САМАРКАНД» («САМ АИР» МЧЖ) авиакомпанияси билан боғлиқ бир нечта муаммолар юзага келаётганлигидан норозилигини билдириб сарфлаган пул маблағини қайтарилишида амалий ёрдам беришни сўраган.

Ўрганиш натижасига кўра, фуқаро Начан (Ветнам) шаҳрига 12 кунлик турпакет сотиб олганлиги, 8 соатлик парвозни инобатга олиб турфирмага қўшимча 800 АҚШ долларини тўлаб «эконом»дан «бизнес» классга жой олганлиги аммо тўланган пулни инобатга олинмаганлиги ва олинган тур пакет ўзгармаганлиги маълум бўлди.

Натижада, «САМ АИР» МЧЖ томонидан фуқарога ортиқча тўланган 800 АҚШ доллари маблағи қайтарилиши таъминланди ҳамда бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги бўйича жамиятга керакли тушунтиришлар берилди.


Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига йил давомида «ЭУРОВИЗА», «МEРИДИАН ТРАВEЛ», «ТҲE ТРАВEЛ ТИМE», «ТРАВEЛ БЙ ДEНИЗ» МЧЖлар устидан 15 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларни ўрганилганда истеъмолчиларга сифатсиз хизмат кўрсатилганлиги сабабли 99,1 млн сўм миқдордаги пул маблағлари қайтариб берилиши таъминланган.


Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига йўлланган фуқаро мурожаатида «ПEГАС» туристик агентлигидан кўрсатилмаган хизмат учун 2 млн 450 минг сўм пул маблағини қайтаришда амалий ёрдам сўралган.

Ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, «ПEГАС» туристик агентлигидан фойдаланилмаган хизмат учун тўлов маблағи истеъмолчига тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.

Андижон вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушган мурожаатларга асосан туризм фаолияти («Умра« зиёрати) билан шуғулланувчи тур операторлари ўрганилди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш