Сўнгги янгиликлар
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Америкада сайлов давом этмоқда. Дастлабки участкада тенглик кузатилди
Америка Қўшма Штатларида сайлов давом этмоқда. Биринчи сайлов участкасининг овоз бериш натижалари сарҳисоб қилинди. Президентликка номзодлар республикачи Доналд Трамп ва демократ Камала Ҳаррис овозларни ўзаро тенг тақсимлаб олган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Вице-президент Камала Ҳаррис ва собиқ президент Доналд Трамп Ню-Хемпшир штатидаги Диксвилл Нотчдаги миттигина ҳамжамиятда учтадан овозни бўлишишди. Ушбу штатнинг овозлари доимий тарзда биринчи бўлиб эълон қилинади.
1960 йилдан бери анъанага айланганидек, АҚШда биринчи сайлов участкаси ярим тунда шу ерда очилади. Бу штатнинг кичкина ҳамжамияти 6 та овозга эга. Овозлар санаб чилди ва натижа эълон қилинди. Шундан сўнг сайлов участкаси дарҳол ёпилди.
Нашрнинг қайд этишича, сўнгги президентлик сайловларида, яъни 2020 йилда ўша пайтда ғалаба қозонган Жо Байден бу соҳада кўпчилик овозларни қўлга киритган.
2016 йилда Ҳиллари Клинтон бу ерда етти овоздан тўрттасини қўлга киритган. Иккитаси ғолиб Трампга насиб этган. 2012 йилда Диксвилл Нотч аҳолисининг овозлари ҳам тенг тақсимланган: беш нафари ғолиб бўлган демократ Барак Обамага, қолган беш нафари эса республикачи Митт Ромнига овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, бугун АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Америкаликлар келаси тўрт йилга давлат раҳбарини танлаши керак бўлади. Сўнгги ҳафталарда ўтказилган сўровлар шуни кўрсатдики, ҳеч бир номзод жиддий устунликка эга эмас ва статистик хатолик чегарасига тўғри келади. Мутахассислар ким ғалаба қозониши борасида аниқ фикр айта олмаяпти.