Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
Бухорода хотинига болта билан қасддан оғир шикаст етказган шахс қамоқдан озод этилиб, унга шартли жазо тайинланди
Суд айбланувчига нисбатан Жиноят кодекси 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) 7-қисми “ж” банди билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Бироқ Жиноят кодекси 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) қўлланиб, шартли ҳукм қилинган ҳолда 2 йил синов муддати белгиланган.
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида хотинига оғир тан жароҳатлари етказган шахсга ҳукм чиқарилган. Бу ҳақда Бухоро судлари расмий Теlegram-каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича,2024 йил 16 апрел куни соат 20:00 ларда 1987 йил Ғиждувон тумани Оқработ қишлоғида туғилган шахс уйида турмуш ўртоғи билан тортишиб қолган ва болтанинг тиғ қисми билан хотинининг бош ва орқа бел соҳасига қасддан уриб, оғир тан жароҳати етказган.
Суд айбланувчига нисбатан Жиноят кодекси 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) 7-қисми “ж” банди билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Бироқ айбланувчига Жиноят кодекси 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) қўлланиб, шартли ҳукм қилинган ҳолда 2 йил синов муддати белгиланган.
Хабарда Судя бунга асос қилиб жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, айбланувчи қилмишига пушаймонлигини, жабрланувчи билан ярашиб, вояга етмаган тўрт нафар фарзандини тарбиялаб келаётганини, оилада ягона боқувчилигини, қарамоғида қария касалманд онаси борлигини, Ғиждувон тумани “Оқработ” МФЙнинг кафолат хатини эътиборга олгани айтилади.