Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси огоҳлантириш билан чиқди
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизматининг эслатишича, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонуни 21-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида концерт-томоша тадбирларини амалга ошириш тўғрисида “Ўзбекконцерт” давлат муассасасини ёзма равишда хабардор қилиш шартлиги белгилаб қўйилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш паспорти” талабларига кўра, “Ўзбекконцерт” давлат муассасасини ёзма хабардор қилмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида концерт-томоша тадбирларини амалга ошириш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.
Шу ўринда, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бундай фаолият ноқонуний эканини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси ташқарисида концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва режалаштиришда “Ўзбекконцерт” давлат муассасасини хабардор қилган ҳолда фаолият юритишлари лозимлиги тўғрисида огоҳлантиради.
Бугунги кунда ушбу талабларга риоя қилмай хорижда концерт дастурларини режалаштириб ўтказаётган хонандалар йўқ эмас. Лицензия талаб ва шартларига риоя қилмаган санъаткорларнинг лицензияси “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан муддатидан олдин тўхтатилиши маълум қилинади.