Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистоннинг икки йирик сервиси – Yandex Eats ва Express24 бирлашади
Ўзбекистонда таом етказиб бериш билан шуғулланувчи иккита йирик сервис – Yandex Eats ва Express24 бирлашадиган бўлди. Yandex Uzbekistan компанияси Express24 активларининг бир қисмини сотиб олаётганини эълон қилди. Расмий хабарга кўра, битим тез орада ёпилади, шундан кейин икки сервис таом етказиб бериш бўйича ягона технологик платформани яратади. Express24 иловаси ишлашда давом этиши айтиляпти. Битим қиймати эса очиқланмади.
Айни пайтда бу битим борасида монополияга қарши органнинг муносабати кутилмоқда. Чунки айнан битта бозорда фаолият юритувчи иккита муҳим ўйинчининг бирлашиши рақобат муҳитига салбий таъсир қилиши, бу эса истеъмолчилар манфаатларига зид бўлиши мумкин. Yandex Uzbekistan компаниясининг маълум қилишича, бу битим антимонопол органнинг розилиги олинадиган битимлар тоифасига кирмайди, шундай бўлса-да, компания келишув ҳақида Рақобат қўмитасини хабардор қилган. Қўмита ҳам бу борада расмий ахборот берилишини билдирди.
Қонунчиликка кўра, активларининг қиймати ёки йиллик тушуми муайян миқдордан ортиқ бўлган йирик компаниялар бошқа компания билан бирлашса, монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиши керак. Ўтган йили Uzum экотизими Click билан бирлашишини эълон қилган, ўшанда Рақобат қўмитаси улар берухсат бирлашадиган бўлса, жазоланишини маълум қилганди. Орадан бир йил ўтиб, Uzum бу бирлашув ғоясидан воз кечганини билдирган.