Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 10

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 29

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 105

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 194

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 221

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 200

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 327

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 298

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

22:27 / 2024-10-23 6613 0 Дунё

Анқарадаги аэрокосмик компания биносида теракт: 4 киши ҳалок бўлган

Анқарадаги TUSAŞ аэрокосмик компанияси объектида содир этилган терактда уч киши ҳалок бўлди, икки жиноятчи йўқ қилинди. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Йерликая маълум қилди.

world-news

Қайд этилишича, бугун, 23 октябрь куни пойтахтнинг Қаҳраманқозон туманида, TUSAŞ корпорацияси биноси ёнида аввал портлаш, кейин эса отишма содир бўлган.

«TUSAŞ объектига террор ҳужумини уюштирган икки террорчи йўқ қилинган, афсуски, ҳужум натижасида 3 киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди», дейди Йерликая.

Habertürk телеканали жиноятчиларнинг кириш эшигигача боргани ва камида икки қуролланган шахс — бир эркак ва бир аёлнинг компания ходимлари яширингани хабар қилинган бинога кириб келгани акс этган видеолавҳаларни эълон қилди. Нашр ҳалок бўлганлар кейинчалик 4 кишига етгани тўғрисида ҳам хабар берган.

Айни пайтда воқеа жойида кўплаб полиция ва ҳарбий қисм ходимлари иш олиб бормоқда, яқин атрофдаги йўлларда транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган. Анқара Бош прокуратураси тергов бошлаган. 

Маълумот ўрнида, TUSAŞ туркиялик бешинчи авлод Каан қирувчи самолёти, Анка ҳужумчи дронларини, шунингдек, F-16 қирувчи самолётларини модернизация қилмоқда. Ишлаб чиқариш марказидан ташқари, ҳудудда USET’нинг космик кемалари ва сунъий йўлдошларни синовдан ўтказиш маркази жойлашган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш