Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тадбиркорлардан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилганлик учун жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан 21 октябрда имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ўзгартириш киритилди.
Қонунга кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек қонунчиликда назарда тутилмаган ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиб олганлик, худди шунингдек мазкур ягона рўйхатга киритилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.
Эндиликда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-10-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектларидан қонунчиликда назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиб олиш, худди шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш, мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (7,5 млн сўмдан 15 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 40 бараваридан 60 бараваригача (15 млн сўмдан 22,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 16 июлда қабул қилиниб, Сенат томонидан 21 сентябрда маъқулланган бўлиб, давлат органларининг ҳисоботларни талаб қилиб олиш борасидаги масъулиятини оширишга ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.