Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Нукусда каналда чўкаётган 18 ёшли қиз Миллий гвардия томонидан қутқариб қолинди
Миллий гвардия ходимларининг тезкор ҳаракати ва хабар берган фуқаронинг ёрдами билан чўкаётган қиз Г.Қ. қутқариб олиниб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Нукусда каналда чўкаётган 18 ёшли қиз Миллий гвардия ходимлари томонидан қутқариб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
20 октябрь куни соат 16:10 ларда Нукус шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи “Дўстлик” каналида пиёдалар ўтиш учун мўлжалланган кўприкдан ўтаётган фуқаро А.А. сувда чўкаётган қизни кўриб қолган ва ҳудудга яқин бўлган Марказий деҳқон бозорида хизмат ўтаётган Миллий гвардия ходимларига хабар берган.
Миллий гвардия ходимларининг тезкор ҳаракати ва хабар берган фуқаронинг ёрдами билан чўкаётган қиз Г.Қ. қутқариб олиниб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шундан сўнг чақирувга асосан етиб келган тез тиббий ёрдам орқали қиз Нукус шаҳридаги Республика шошилинч тиббий марказига ётқизилган. Ҳозир аҳволи яхши.
Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.