Сўнгги янгиликлар
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган
“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Янги Тошкент метро линияси 2026 йилда қуриб битказилади
Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 100 йил керак
Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Миграция агентлиги хориждаги фуқароларни уруш хавфидан огоҳлантирди
4 вазирликнинг 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётгани маълум бўлди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан ўрганишлар ўтказилганда 4 вазирликнинг 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётгани маълум бўлди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан ўрганишлар ўтказилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Хабар берилишича, агентлик томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Тоғ-кон саноати ва геология, Олий таълим, фан ва инновациялар, Энергетика вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётгани аниқланди.
Жумладан:
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 72 нафар ходими 79 та;
- Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 59 нафар ходими 60 та;
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 22 нафар ходими 23 та;
- Энергетика вазирлигининг 7 нафар ходими 8 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтгани маълум бўлди.
Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича мазкур вазирликларга агентлик тақдимномалари киритилган.
Ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича мазкур вазирликларга агентлик томонидан тақдимномалар киритилган, «тадбиркор» ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилган. Ҳозирда қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда.
"Давлат фуқаролик хизматчиларига “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланганлигини эслатиб ўтамиз. Агарда сиз коррупцияга дуч келсангиз агентликнинг “Call-маркази” – 1253 ёки eanticor.uz электрон платформаси орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз", дейилади хабарда.



