Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, қор ёғиши кутилмоқда
Эртага, 20 декабрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Кавказдан совуқ антициклон кириб келиши бошланади.
Фронт кириб келишида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бироз қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати 0+3 илиқгача пасаяди.
21 декабрь куни совуқ антициклон кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади.
Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 совуқ ва +2 илиқ, кундузи +3+8 илиқ атрофида бўлади. Ўзбекистон шимолида кечаси ҳарорат -9-11 совуқгача кучаяди, кундуз куни 0-3 совуқгача пасаяди.
22-23 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 декабрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳарорат кечалари -2-5 совуқгача, кундуз кунлари +2+5 илиқгача пасаяди.
Республика бўйича кечаси ва эрталаб туман тушади. 21-22 декабрь кунлари йўлларда яхмалак кузатилади.