Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
HUMO тўлов тизимини сотиб олишга 6 компания даъвогарлик қилмоқда
Ўзбекистон Миллий банклараро процессинг марказининг 100 фоиз давлат улушини сотиш бўйича аукционда иштирок этиш учун ариза берган саккизта хорижий ва ўзбекистонлик компаниядан олти нафар талабгор барча талабларга жавоб бериши аниқланиб, хусусийлаштиришнинг кейинги босқичига ўтишга рухсат берилди.
Ўзбекистон Миллий банклараро процессинг марказининг (HUMO тўлов тизими) 100 фоиз давлат улушини сотиш бўйича аукционда иштирок этиш учун саккизта хорижий ва ўзбекистонлик компания ариза берди, деб хабар қилди Давлат активларини бошқариш агентлиги.
Таҳлил натижаларига кўра, олти нафар талабгор барча талабларга жавоб бериши аниқланиб, хусусийлаштиришнинг кейинги босқичига ўтишга рухсат берилди.
Эндиликда улар 2024 йил 15 ноябрь Тошкент вақти билан соат 23:59 га қадар «E-аукцион» электрон платформаси орқали мажбурий таклифларни юборишлари ва ўзларининг мажбурий нарх таклифлари суммасининг камида 1 фоизи миқдорида кафолат тўловини амалга оширишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, HUMO тизими 2018 йил сентябрь ойида ташкил этилган. Фаолияти давомида у 23 миллиондан ортиқ тўлов карталарини чиқарган.
Компаниянинг устав капитали 155,4 миллиард сўмни (12,4 миллион доллар) ташкил этади.