Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Сурхондарёда 299 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
198,7 гектар ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ўз ҳолатига қайтарилди.
Сурхондарёда кўрилган чоралар натижасида 471 та ҳолатда 198,7 гектар ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ўз ҳолатига қайтарилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси, унинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари томонидан жорий йилнинг 11 ойи давомида жами 895 та ҳолатда 299 гектар ер майдони фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди. Бу бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига огоҳлантириш хати берилди.
– Кўрилган чоралар натижасида 471 та ҳолатда 198,7 гектар ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ўз ҳолатига қайтарилди. Қолган 424 ҳолатдаги 100,46 гектар ер майдонини ўз ҳолатига қайтариш чоралари кўрилмоқда. 307 ҳолатдаги 68,7 гектар ер майдони бўйича судларга даво аризаси киритилди”, деди — Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шохрух Жумаев.
Суғориладиган ерларда ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилгани учун 45 та ҳолатдаги 12,1 гектар бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратурага ўтказилди.
Жумладан ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари юзасидан энг кўп бартараф этилган ҳудудлар Музработ туманида 63 та, Жарқўрғон туманида 56 та, Қумқўрғон туманида 43 та, Денов туманида 41 та, Термиз туманида 50 та ва Шеробод туманида 46 та ноқонуний ҳолатлар бартараф этилиб, ер майдони ўз ҳолатига қайтарилиши таъминланган.