Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Ўзбекистон-Польша ишбилармон аёллари бизнес-форуми ўз ишини бошлади
20 сентябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Ўзбекистон-Польша ишбилармон аёллари бизнес-форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, онлайн ва офлайн форматда ўтказилаётган форумда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик, идора ва ташкилотлар масъул ходимлари, халқаро ташкилотлар, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ходимлари, олимлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари ва бошқалар иштирок этмоқда.
Польша делегациясига Польша Маданият ва миллий мерос вазирлиги давлат котиби Божена Желазовска, Польша Аёллар лигаси ассоциацияси раиси Алдона Михаляк ва Польша Аёллар лигаси ассоциацияси раисининг ўринбосари Сильвия Ружитска бошчилик қилмоқда.
Форум Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева кириш сўзи билан очилган.
Эслатиб ўтамиз, тадбир Ўзбекистон ва Польша ўртасида давом этаётган ҳамкорлик ҳафталиги доирасида бўлиб ўтмоқда.
Бундан ташқари, ҳафталик доирасида Хоразм вилоятида Ўзбекистон-Польша қўшма бизнес-форуми, Тошкент ва Урганчда машҳур полшалик хонанда Анна Германнинг Ўзбекистонда яратилган қўшиқларидан иборат “Муҳаббат садоси” концерт дастури, Ўзбекистон ва Польша тарихчилар комиссиясининг йиғилиши, шунингдек, қатор учрашув ва музокаралар ўтказилади.